Ҳарбийлар фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди
2026-05-15 15:30:00 / Янгиликлар

Унда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Маросим давомида мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёш авлоднинг сифатли таълим олиши учун яратилаётган кенг имкониятлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ҳарбийларнинг фарзандларига берилаётган бундай имтиёз ва тавсияномалар уларнинг билим олишга бўлган интилишларини янада кучайтириши, келгусида Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшадиган етук мутахассислар бўлиб камол топишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.
Якунда тавсиянома олган ёшлар юртимизда яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, юқори натижаларга эришиш, ота-оналари сингари Ватанга садоқат билан хизмат қилишга тайёр эканликларини билдирди.









