Янгиариқ туманида Фавқулодда вазиятлар бўлимининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди
2026-05-15 14:20:00 / Янгиликлар
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида Фавқулодда вазиятлар бўлимининг замонавий янги биносини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори О.Холбоев, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Н.Кадиров, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев, фахрийлар, қутқарувчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва қутқарув хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар алоҳида таъкидланди. Янги бино қутқарувчиларнинг хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш, замонавий шароитларда хизмат олиб бориш ҳамда аҳолига тезкор ва сифатли ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
Маросимнинг энг қувончли лаҳзаларидан бири сифатида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бўлимга янги замонавий ёнғин-қутқарув автомобили тантанали равишда топширилди.
Янги иншоот ва замонавий техникалар фавқулодда вазиятларга тезкор муносабат билдириш, инсонлар ҳаёти ва мулкини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.








