Оила – бахт ва ҳамжиҳатлик тимсоли
2026-05-15 11:20:00 / Янгиликлар
15-май—Халқаро оила куни муносабати билан Сирдарё вилояти ФВБда ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар оилалари иштирокида "Отам, онам ва мен" спорт мусобақаси ҳамда Қашқадарё вилояти ФВБда “Оиламиз – келажагимиз” ойлиги доирасида профилактик тадбир ташкил этилди.

Хусусан, Сирдарёда Гулистон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мусобақада иштирокчилар 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада 1-ўринни Астановлар оиласи эгалаган бўлса, 2-ўрин Абдураҳмоновлар олиасига насиб этди ҳамда 3-ўринни Абдурашидовлар оиласи қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндор оилаларга бошқарма бошлиғи томонидан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти ФВБда ташкил этилган тадбирда мутахассислар томонидан оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, оила муқаддаслигини асраш, фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашиш ҳамда турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан муҳим тавсия ва тушунчалар бериб ўтилди.





