Нукусда ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот
2026-05-14 19:35:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг соҳадаги билим ва кўникмаларини янада ошириш, шунингдек, ёш қутқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Учрашувда соҳада фаолият юритаётган ёш ходимлар, тизим фахрийлари, “Ёш қутқарувчи” клублари аъзолари ҳамда спортчи ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, соҳа раҳбарларидан батафсил жавоблар олдилар.
Шунингдек, учрашувда ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида фавқулодда вазиятлар шароитида қутқарувчилар фойдаланадиган махсус техникалар намойиши ва сайёр қабул ҳам ўтказилди.
Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир ёшларда соҳага бўлган қизиқиш ва масъулият туйғусини янада мустаҳкамлади.









