Андижонда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
2026-05-14 17:05:00 / Янгиликлар
"Пайшанба – ёшлар куни" муносабати билан Андижон давлат университетида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари полковник Х.Т.Сотиев ҳамда вилоят бошқарма бошлиғи полковник Б.С.Эгамназаров иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Мазкур учрашувда университет талабалари, ёшлар етакчилари фаол иштирок этди. Тадбир давомида мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил сўз юритилди.
Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Раҳбарлар томонидан ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикр ва тавсиялар билдирилди.






