“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви: Келажак бунёдкорлари билан очиқ мулоқот
2026-05-14 15:55:00 / Янгиликлар

Учрашувда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник С.Т.Зупаров, ФВВ Академияси бошлиғи, туман ҳокими, прокурори ва ИИБ бошлиқлари ҳамда бошқа масъул раҳбарлар иштирок этди.
Учрашув давомида раҳбарлар ўз ҳаёт йўллари, синов ва тажрибалар билан бойиган фаолиятлари ҳақида самимий ҳикоя қилиб, ёшлар билан чин дилдан мулоқот қилдилар. Уларнинг ҳар бир сўзи ёшлар қалбида илҳом уйғотиб, келажакка ишончни мустаҳкамлади. Шу билан бирга, ёшларга ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, билим сари интилиш ҳамда жамият ҳаётида фаол ва масъулиятли бўлиб иштирок этиш зарурлиги ҳақида муҳим тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбирда ёшлар томонидан меҳмонларга бадиий чиқишлар, янги ихтиролар ва ижодий ишлар тақдимоти ўтказилди.
Тадбирлар якунида устозлар ва ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.








