Ҳудудларда маънавий-маърифий учрашувлар бўлиб ўтди
2026-05-12 17:55:00 / Янгиликлар
Навоий вилоятининг барча туман, шаҳарларида, шунингдек, Фарғона вилоятининг Бешариқ, Риштон, Данғара ва Фарғона туманларида жойлашган таълим муассасаларида "Қутқарувчи ва ёшлар", "Ибратли тенгдошим" мавзуларида маънавий-маърифий учрашувлар бўлиб ўтди.

Унда ўқувчи-ёшлар қутқарув хизмати фаолияти билан яқиндан танишиш билан бирга фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда тўғри ҳаракатланишга доир кўникмаларга эга бўлишди.
Шу билан бирга, хизмат фаолияти давомида жасорат кўрсатиб, давлат мукофоти билан тақдирланган ёш ҳарбий хизматчилар, юқори натижаларни қўлга киритган спортчилар сўзга чиқиб, ёшлар билан фикр алмашдилар.


