“Дам олиш кунлари: маданият ва ҳордиқ уйғунлиги"
2026-05-10 15:45:00 / Янгиликлар
"9 май — Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан дам олиш кунларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, ФВВ академияси курсантларини маданий ҳордиқ олишлари, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, "Ғалаба боғи", "Шон-шараф" музейи, ватанпарварлик боғлари, маданий мерос объектлари, зиёратгоҳ ва тарихий қадамжоларга саёҳатлар уюштирилди.
Албатта, бундай тадбирлар нафақат дам олиш манбаи, балки ҳарбий хизматчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва маънавий-маърифий савиясини оширишга хизмат қиладиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади.





