Ҳозиргина Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида “ЎЗБEК АРСЛОНИ” бадиий фильмининг тантанали премераси бўлиб ўтди
2026-05-09 21:15:00 / Янгиликлар
Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Фильм Иккинчи жаҳон уруши даврида оддий қишлоқ йигитининг жасорат ва синовларга бой тақдирини ёритади. Асар марказида фронтда мардлик кўрсатиб, партизанлар сафида “Казбек” номи билан танилган Мамадали Топиволдиев образи гавдаланади. Урушдан сўнг эса у қишлоқни тиклаш, одамлар қалбига умид ва ишонч улашиш йўлида курашади.
“ЎЗБEК АРСЛОНИ” — жасорат, инсонийлик ҳамда хотира ва эҳтиромни тараннум этувчи тарихий драма.






