“Бурч, жасорат, матонат”
2026-05-08 21:20:00 / Янгиликлар
ФВВ Академиясида "9 май — Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
“Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда ушбу олий даргоҳда узоқ йиллар хизмат қилган истеъфодаги генераллар, ҳарбийлар, фахрийлар, профессор-ўқитувчилар, курсантлар, таниқли санъаткорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Юқори савияда ташкил этилган тадбирда иштирокчилар ушбу олий даргоҳнинг тарихи ва соҳага оид экспонатлари билан яқиндан танишдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, юридик фанлар доктори, профессор, генерал-майор Собиров Матрасул Собирович номидаги аудиториянинг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
