Ватан йўлидаги жасорат унутилмайди!
2026-05-08 20:45:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳар, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида ҳамда “Қамчиқ” махсус қутқарув бошқармаси раҳбар ходимлари томонидан “9-май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган қутқарувчиларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Тадбирлар давомида уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, самимий суҳбатлар ўтказилди. Юрт тинчлиги, халқ осойишталиги йўлида фидокорона хизмат қилган инсонларнинг хотираси доимо эъзозланиши, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш эзгу қадрият экани алоҳида таъкидланди.







