Қаҳрамонлар жасорати унутилмайди!
2026-05-08 18:15:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ФВБ бошлиғи полковник Ғ.Эшонов ҳамда Навоий ҳарбий прокурори полковник Ж.Уринов бошчилигида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган, Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида узоқ йиллар давомида хизмат қилган ва хизмат вақтида жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган касбдошимиз уста қутқарувчи оддий аскар марҳум Султонов Отабек Олимовичнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, хотираси ёд олинди.
Шунингдек, Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник И.Матчанов бошчилигида, хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган қутқарувчи Самандаров Азамат Искандаровичнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олди.
Тадбир давом этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти томонидан хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган қутқарувчи Қурбанбаев Салий Қўзибаевичнинг оила аъзолари ҳамда кекса авлод вакиллари ҳолидан хабар олинди.
Бу каби тадбирлар “НКМК” АЖ ва “Навоийуран” ДК Объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш маркази бошлиғИ томонидан ҳам ўтказилиб, хизмат бурчини сидқидилдан бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи, марҳум Нурқуватов Феруз Равшан ўғлининг оиласи ҳолидан хабар олинди.
Тадбирлар давомида уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, самимий суҳбатлар ўтказилди. Юрт тинчлиги, халқ осойишталиги йўлида фидокорона хизмат қилган инсонларнинг хотираси доимо эъзозланиши, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш эзгу қадрият экани алоҳида таъкидланди.







