Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига Президент совғалари топширилди
2026-05-08 16:30:00 / Янгиликлар

9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами ҳар йили юртимизда кенг нишонланиши анъанага айланган. Ушбу сана халқимиз қалбида мангу муҳрланган тарихий хотира, Иккинчи жаҳон урушида қўлга киритилган ғалаба ҳамда миллатимизнинг жасорати ва матонати тимсоли сифатида алоҳида қадрланади.
Фавқулодда вазиятлар вазирилиги раҳбарияти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, Ленинград қамали ва Концлагерда бўлганлар Федин Федор Семенович, Киреева Любовь Семеновна, Смолич Юрий Георгевич ва Мартинова Нина Федосовналар хонадонига ташриф буюриб, байрам муносабати билан йўлланган Президент табригини ўқиб эшиттирди ва пул мукофотлари ҳамда байрам совғалари топширилди.
Фахрийлар юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва бугунги дориломон кунларга шукроналик билдириб, келажак авлоднинг бахту камоли, мамлакатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида эзгу тилакларини билдирди.
Тадбир фахрийлар учун самимий воқеаларга бой бўлиб, ҳарбий санъаткорлар ижросидаги дилтортар қўшиқлар байрамона муҳитни янада файзли этди.









