“Бурч, жасорат, матонат”
2026-05-08 14:35:00 / Янгиликлар
Фарғона, Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Андижон вилоятларида “9-май — Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами олдидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ва кекса авлод вакиллари ҳолидан хабар олинди.

Учрашувлар давомида фахрийлар ва хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг ҳаётий кечинмалари хотирланиб, бугунги кунларнинг қадрига етиш, тинч ва осойишта ҳаётимиз нақадар улуғ неъмат эканлиги таъкидлаб ўтилди. Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.






