Куни кеча, "Ёшлар куни" муносабати билан ҳудудларда бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
2026-05-08 13:20:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирлар Тошкент шаҳар, Бухоро, Навоий, Хоразм, Андижон, Сирдарё, Фарғона ва Жиззах вилоятларида ўтказилди. Учрашувлар давомида раҳбарлар ўз ҳаёт йўллари, синов ва тажрибалар билан бойиган фаолиятлари ҳақида самимий ҳикоя қилиб, ёшлар билан чин дилдан мулоқот қилдилар. Уларнинг ҳар бир сўзи ёшлар қалбида илҳом уйғотиб, келажакка ишончни мустаҳкамлади. Шу билан бирга, ёшларга ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, билим сари интилиш, касб-ҳунар эгаллаш ҳамда жамият ҳаётида фаол ва масъулиятли бўлиб иштирок этиш зарурлиги ҳақида муҳим тавсиялар берилди.
Тадбирлар якунида ёшлар ўз фикр-мулоҳазалари ва ташаббуслари билан фаол иштирок этиб, очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувлар уларда янги мақсадлар сари интилиш, ўз устида ишлаш ва жамият тараққиётига ҳисса қўшиш истагини янада кучайтиргани таъкидланди.









