“Бурч, жасорат, матонат”
2026-05-07 09:10:00 / Янгиликлар
Тошкент вилояти, ФВББ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти ФВБ ходимлари томонидан “9 май — Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, таълим муассасаларида “Номингиз дилларда мангу яшайди” мавзусида хотира дарслари, ҳарбий хизматчилар ва Жасорат мактаби ўқувчилари учун музейларга экскурциялар ташкил этилди.
Унда юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона хизмат қилган аждодлар хотираси ёд этилиб, уларнинг жасорати ва мардлиги эҳтиром билан тилга олинди.
Тадбир давомида ўқувчиларнинг чиқишлари ҳамда махсус техникалар кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.



