“Бурч, жасорат, матонат” — авлодларни бирлаштирган қадриятлар
2026-05-06 17:05:00 / Янгиликлар

“9-май — Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами олдидан Сирдарё, Андижон, Хоразм, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари ФВБ раҳбар ходимлари томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ва кекса авлод фахрийлар ҳолидан хабар олинди.
Учрашувлар давомида фахрийлар ва хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг ҳаётий кечинмалари хотирланиб, бугунги кунларнинг қадрига етиш, тинч ва осойишта ҳаётимиз нақадар улуғ неъмат эканлиги таъкидлаб ўтилди. Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.








