Ватанга қасамёд — бу абадий бурч, муқаддас аҳд ва садоқат рамзи
2026-05-05 19:20:00 / Янгиликлар

ФВВ Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси Ихтисослаштирилган табиатни-тиклаш батальонига янги муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёш аскарларнинг Ватанга садоқат қасамёдини қабул қилиш маросимлари юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирда, Нукус ҳарбий прокурори, Мўйноқ тумани ҳокими, бошқарма бошлиғи ҳамда ҳамқорликдаги ташкилотлар раҳбарлар иштирок этди.
Сўзга чиққан мутасаддилар ёш аскарларга самимий тилакларини билдириб, уларнинг Ватанга садоқатли, интизомли ва жасоратли ҳарбий хизматчилар бўлиб етишишига ишонч билдирдилар. Шунингдек, қасамёд маросими ҳар бир аскар ҳаётидаги муҳим ва масъулиятли босқич экани алоҳида таъкидланди.
Маросим давомида намойиш этилган саф чиқишлари, амалий-жанговар машғулотлар ва кўргазмали чиқишлар ёш аскарлар қалбида Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат ва фидойилик туйғуларини янада мустаҳкамлади.
Қасамёд лаҳзалари эса уларнинг Ватан ҳимояси йўлидаги юксак масъулиятни чуқур англашига хизмат қилиб, қалбларда миллий ғурур ва шараф туйғуларини янада юксалтирди.
Тадбирлар якунида барча иштирокчиларда юксак ватанпарварлик руҳи, ифтихор ва ғурур ҳисси янада мустаҳкамланди.






