ФВВ Академияси ҳамда Фарғона давлат университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган “Англашув меморандуми” имзоланди.
2026-05-05 12:10:00 / Янгиликлар
Кеча, 4 май куни ФВВ Академияси бошлиғи, юридик фанлари доктори, профессор М.Мамасиддиқов ва Фарғона давлат университети ректори Б.Шермуҳаммадов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ўртасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, илмий-амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, замонавий билим ва тажриба алмашувини кучайтириш мақсадида “Англашув меморандуми” имзоланди.
Мазкур меморандум икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда таълим соҳасида илғор ёндашувларни жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.


