Бешариқ туманида юзага келган ҳодиса тўғрисида маълумот
2026-05-03 11:55:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 1-май куни соат 21:41 да “112” тизими орқали Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида туманнинг “Ворух Дашт”, “Янгиқўрғон” МФЙларнинг айрим кўчаларидаги 90 дан ортиқ аҳоли яшаш хонадонларининг томорқаларига ёмғир сувлари кирганлиги тўғрисида Фарғона вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Шу заҳотиёқ, ҳодиса жойига Фарғона вилояти ФВБ, вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда ФВДқТ хизматлари етиб бориб, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ушбу ҳодиса оқибатида фуқаролар орасида тан-жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур вазиятни оқибатлари қисқа вақтда бартараф этилади.
