"Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбий оиласи" кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб оиласи аниқланди
2026-05-02 12:20:00 / Янгиликлар
Ушбу тадбирда республикамиз бўйлаб ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 15 та ҳарбий оилалар иштирок этди. Улар ўртасида ўзаро дўстона рақобат муҳитида кечган танловда иштирокчилар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашди.
Кўрик танловнинг якуний натижаларига кўра:
1-ўринни Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан Примовлар оиласи;
2-ўринни ФВВ Академиясидан Нодировлар оиласи;
3-ўринни Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан Норқўзиевлар оиласи эгаллади.
Ғолиб ва совриндор оилалар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
