Ёнғин-қутқарув спорти бўйича "Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биринчилиги" мусобақаси ўтказилди
2026-05-02 10:40:00 / Янгиликлар

Мусобақада бошқарма таркибий тузилмаларидан жами 21 та жамоалар иштирок этди. Ёнғин-қутқарув спорти бўйича ўтказилган мусобақаларда қутқарувчилар ўзларининг касбий билим ва амалий кўникмаларини намойиш этдилар. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра;
🥇1-ўринни Қўнғирот тумани ФВБ жамоаси;
🥈2-ўринни Хўжайли тумани ФВБ жамоаси;
🥉3-ўринни Тахиатош тумани ФВБ жамоаси эгаллади.
Якунда ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.









