Жиззах, Бухоро ва Фарғона вилоятларида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг ҳудудий босқичи якунланиб, ғолиб жамоалар аниқланди
2026-05-01 09:40:00 / Янгиликлар

Мусобақа давомида жамоалар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги даражаси, фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш қобилияти, шунингдек, назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини ҳар томонлама синовдан ўтказдилар. Иштирокчилар турли шароитларда юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни бартараф этиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш каби муҳим кўникмаларини намойиш этдилар.
Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, 1-ўринни қўлга киритган жамоалар 2026-йил 28–31-май кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлдилар.









