Пайшанба — “Ёшлар куни”: мулоқот, имконият ва амалий кўмак майдони
2026-04-30 16:35:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни муносабати билан ҳудудларда “Раҳбар ва ёшлар”, “Уч авлод” учрашувлари ҳамда давра суҳбатлари кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ушбу учрашувларда оталиққа олинган ёшлар, волонтёрлар, шунингдек уюшган ва уюшмаган ёшлар фаол иштирок этди.

Учрашувлар давомида раҳбарлар ўз ҳаёт йўллари, синов ва тажрибалар билан бойиган фаолиятлари ҳақида самимий ҳикоя қилиб, ёшлар билан чин дилдан мулоқот қилдилар. Уларнинг ҳар бир сўзи ёшлар қалбида илҳом уйғотиб, келажакка ишончни мустаҳкамлади. Шу билан бирга, ёшларга ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, билим сари интилиш, касб-ҳунар эгаллаш ҳамда жамият ҳаётида фаол ва масъулиятли бўлиб иштирок этиш зарурлиги ҳақида муҳим тавсиялар берилди.
Тадбирлар якунида ёшлар ўз фикр-мулоҳазалари ва ташаббуслари билан фаол иштирок этиб, очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувлар уларда янги мақсадлар сари интилиш, ўз устида ишлаш ва жамият тараққиётига ҳисса қўшиш истагини янада кучайтиргани таъкидланди.







