Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-04-30 15:20:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида масъуллар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тушунтиришлар берилди. Шунингдек, коррупциянинг аянчли оқибатлари реал ҳаётий мисоллар орқали ёритиб берилди. Ходимлар ўртасида очиқлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига амал қилиш, хизмат жараёнида ноқонуний ҳолатларга йўл қўймаслик зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Жараён давомида ходимларга ҳалол меҳнат қилиш, хизмат вазифаларини виждонан бажариш ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш муҳимлиги яна бир бор тушунтирилди.







