Навоий ва Сурхондарё вилоятларида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг ҳудудий босқичи ўтказилди
2026-04-30 09:35:00 / Янгиликлар

Мусобақа бешта шарт асосида ташкил этилди. Унда иштирок этган жамоалар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, фавқулодда вазиятларга оид назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини синовдан ўтказишди.
Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, биринчи ўринни эгаллаган жамоалар 2026-йил 28–31-май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.







