Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ ҳамда Тошкент шаҳар ФВББ томонидан ёшлар билан учрашувлар ташкил этилди
2026-04-29 18:15:00 / Янгиликлар

Тадбирлар “Қутқарувчилик – шарафли касб!” ҳамда "Қутқарувчи ва ёшлар" шиорлари остида Ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилди. Мазкур учрашувларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш, шунингдек, ушбу касбнинг шарафли ва масъулиятли экани ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, қутқарувчиларнинг кундалик фаолияти, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби, инсон ҳаётини сақлаб қолишдаги фидойилиги ва жасорати мисоллар орқали тушунтирилди. Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.



