“Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни” доирасида Қўшма баёнот имзоланди
2026-04-29 16:00:00 / Янгиликлар

“Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни” доирасида Марказий Осиё давлатлари фавқулодда вазиятлар идоралари раҳбарлари томонидан зилзилаларга бардошлиликни мустаҳкамлаш, тайёргарликни кучайтириш ҳамда офатдан кейинги тикланиш масалалари бўйича Қўшма баёнот имзоланди.
Мазкур ҳужжат аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, минтақанинг барқарор ва хавфсиз ривожланишини таъминлаш йўлида жамоавий ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатлар зарурлиги бўйича умумий ёндашувни акс эттиради.
Шунингдек, томонлар Япония ҳукумати томонидан молиялаштириладиган БМТТДнинг “Марказий Осиё минтақасида офатлар хавфини камайтириш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида йирик ва трансчегаравий фавқулодда вазиятларга жавоб беришнинг минтақавий механизмларини кучайтириш, аҳолининг хабардорлигини ошириш ва тикланиш чораларини кўриш бўйича амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини белгилаб олдилар.




