Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг ҳудудий босқичи якунланиб, ғолиб жамоалар аниқланди
2026-04-29 09:50:00 / Янгиликлар

Мусобақа 5 та шарт асосида ташкил этилиб, унда иштирокчи жамоалар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, фавқулодда вазиятлар бўйича назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини синовдан ўтказдилар.
Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, 1-ўринни қўлга киритган жамоалар 2026-йил 28–31-май кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлдилар.









