Қорақалпоғистон Республикасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг ҳудудий босқичи ўтказилди
2026-04-28 18:30:00 / Янгиликлар
Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган мусобақа якунларига кўра:
1-ўринни Нукус шаҳридаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;
2-ўринни Шумaнай туманидаги ихтисослаштирилган мактаб жамоаси;
3-ўринни Беруний туманидаги 54-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. Шунингдек, 1-ўринни қўлга киритган жамоа мусобақанинг навбатдаги босқичига йўлланмани қўлга киритди.
