Андижон ва Тошкент вилоятларида ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди
2026-04-28 18:10:00 / Янгиликлар

Мазкур тадбирлар доирасида “Уч авлод учрашуви”, “Давра суҳбати”, “Очиқ мулоқот” каби учрашувлар ташкил этилди. Улар давомида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни қутқарувчи касбига қизиқтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.







