Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида “Олимлар форуми” ўтказилди
2026-04-27 17:45:00 / Янгиликлар

Форумда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Илмий-инновацион ва синов-тадқиқот институти, Жамоат хавфсизлиги университети, Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Қуруқликдаги қўшинлар институти, Божхона институти, Криминология тадқиқот институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, Турин политехника университети талаба ва курсантлари, Академия ҳарбий хизматчилари, профессор-ўқитувчилари, курсантлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мазкур форум илм-фан, таълим ва амалиёт интеграциясини мустаҳкамлаш, инновацион ишланмаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалиётга жорий этишга қаратилган бўлиб, тадбир доирасида иштирокчилар томонидан яратилган ихтиролар, замонавий қурилмалар, робототехника ишланмалари ва дастурий маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда тақдимотлари ўтказилди.
Форум якунида энг фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича тақдирланди.
Мазкур форум илмий салоҳиятни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда фавқулодда вазиятлар соҳасига замонавий технологияларни кенг жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.








