Куни кеча, ФВВ Академияси курсантларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Темурийлар тарихи давлат музейи”га экскурсия уюштирилди
2026-04-27 09:35:00 / Янгиликлар
Экскурсия давомида курсантлар буюк аждодларимизнинг бой тарихий мероси, давлатимизнинг шаклланиш жараёнлари ҳамда Темурийлар даврига оид ноёб ва бебаҳо экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Музейдаги ҳар бир кўргазма уларда чуқур таассурот қолдирди.

Шундан сўнг курсантлар “Адиблар хиёбони”га йўл олиб, ўзбек адабиётининг ривожига улкан ҳисса қўшган ижодкорлар ҳаёти ва ижоди ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлдилар. Хиёбоннинг ўзига хос муҳитида улар маънавий руҳ ва тарихий хотира уйғунлигини чуқур ҳис этдилар.
Мазкур экскурсия курсантлар учун ниҳоятда фойдали ва катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, уларда тарихга ҳурмат, миллий қадриятларга эътибор ҳамда Ватанга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлади.




