Ижтимоий-иқтисодий объектларда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди
2026-04-25 11:55:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Фарғона, Наманган ва Навоий вилоятлари ФВБ томонидан ижтимоий-иқтисодий объектларда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Унда, Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимлари ҳамда объект фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилди. Жараёнда йўналиш бўйича ҳаракатлар бажарилди. Бу каби машғулотлар фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини самарали бартараф этишга хизмат қилади.









