“Хавфсиз билим маскани” мавзусида ўқув машғулотлари ташкил этилди
2026-04-24 17:40:00 / Янгиликлар
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан дахлдор хизматлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида жойлашган мактаблардан бирида “Хавфсиз билим маскани” мавзусида ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Тадбирда йўналиш бўйича мутахассислар томонидан ўқувчилар ва педагог ходимларга турли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмалари ўргатилди ҳамда иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.
Тадбирнинг асосий мақсади — таълим муассасаларида хавфсизлик маданиятини ошириш, ўқувчи-ёшларни фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва ҳушёрликни мустаҳкамлашдан иборат.





