Фуқаро муҳофазаси институтида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция ўтказилди
2026-04-24 17:10:00 / Янгиликлар
Фуқаро муҳофазаси институтида “Аҳоли ва ҳудудлар сейсмик хавфсизлигини таъминлашдаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган инновацион ёндашувлар” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи хизматлар, вазирлик ва идоралар, давлат қўмиталари, ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Фуқаро муҳофазаси институти профессор-ўқитувчилари ҳамда магистрантлари иштирок этишди.
Конференцияни ўтказишдан асосий мақсад - зилзилалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини камайтиришга қаратилган инновацион ёндашувлар юзасидан фикр алмашиш, илмий ва амалий таклифларни муҳокама қилишдан иборат.



