“Навоий дон маҳсулотлари” АЖда махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-04-24 09:05:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида “Навоий дон маҳсулотлари” АЖда “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқида объект йиғма командаси, ФВБ қутқарувчилари ҳамда ФВДқТ хизматларининг амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилди. Унда, содир бўлган шартли фавқулодда вазият оқибатларини самарали бартараф этиш шунингдек, ишчи-хизматчиларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўчириш каби амалий ҳаракатлар бажарилди.



