“Ёшлар куни” доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
2026-04-23 16:35:00 / Янгиликлар
Самарқанд, Андижон, Тошкент, Навоий, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида “Ёшлар куни” доирасида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирлар давомида раҳбарлар ёшлар билан самимий мулоқот олиб бориб, уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Айрим масалалар жойида ҳал этилди, билдирилган таклифлар инобатга олиниб, масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, учрашувларда сўзга чиққан раҳбарлар ёшларни доимий равишда ўз устида ишлашга, билим ва кўникмаларини ошириб боришга ҳамда меҳнатсевар бўлишга чақирдилар. Улар ёшлар учун мотивацион фикрлар билдириб, ҳаётда қатъият ва изчил ҳаракат муҳим эканини таъкидладилар.
Жараён давомида қутқарувчи касбига алоҳида тўхталиб, унинг нақадар шарафли ва масъулиятли эканини қайд этдилар. Инсон ҳаётини сақлаб қолиш, уларга ёрдам бериш ҳар бир қутқарувчи учун юксак фахр ва шараф бағишлаши алоҳида таъкидланди.









