“Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбий оиласи” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди
2026-04-23 10:45:00 / Янгиликлар

Ҳарбий оилалар ўртасида ўзаро дўстона рақобат муҳитида кечган танловда иштирокчилар бир нечта шартлар бўйича ўзаро беллашди.
Таъкидлаш жоизки, бундай танловлар — бу шунчаки беллашув эмас, балки ҳарбий хизматчилар оилалари қалбини бирлаштирувчи, уларни соғлом турмуш тарзи сари етакловчи эзгу ташаббусдир. Унда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти янада теран англаниб, меҳр ва эътибор ила бойийди. Бу жараёнда оилаларда бирдамлик ришталари янада мустаҳкамланиб, ҳамжиҳатлик руҳи янада юксалади. Зеро, меҳр-муҳаббат ва ўзаро ишончга таянган мустаҳкам оила — жамиятнинг энг ишончли таянчидир!
Ғолиб жамоаларга республика босқичида омад тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, мазкур кўрик-танловининг республика босқичи жорий йилнинг 1-2-май кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўтказилади.






