Бухорода "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси" ойлиги доирасида махсус-тактик машқи ўтказилди
2026-04-22 19:05:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси" ойлиги доирасида кўп квартирали турар жой мажмуасида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган махсус-тактик машқи ўтказилди.
Ўқув машқида ҳамкорликдаги хизматлар томонидан баланд қаватли турар жойларда шартли жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш ва бошқа амалий ҳаракатлар бажарилди.









