Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Каримова раислигида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи подполковник О. Қўлдошев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
2026-04-22 17:25:00 / Янгиликлар

Унда ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбар ходимлари ҳамда барча мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб раҳбарлари иштирок этдилар.
Жараёнда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари етарли ишлар ташкил этилмаганлиги ҳамда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар масаласи кўриб чиқилди.
Таълим ва тарбия жараёнларида ҳаёт хавфсизлиги асосларини ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга болаликдан ўргатиш, болаларнинг тақиқланган жойларда чўмилишини олдини олиш ва бу ишларни халқаро тажриба асосида ташкил этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда олиб борилаётган давлат назорати тадбирлари ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, махсус тайёрланган слайд ва видео материаллар намойиш этилди, масъулларга камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.







