Фавқулодда вазиятлар вазирлигида жорий йилнинг биринчи чораги якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
2026-04-22 14:25:00 / Мажлислар

Йиғилишда 2026-йилнинг 3 ойи давомида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, мавжуд муаммолар, уларнинг ечими бўйича амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар кўриб чиқилди.
Танқидий руҳда ўтказилган муҳокамалар давомида камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўрилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, ҳар соҳавий йўналиш бўйича республика, вилоят, туман, шаҳар даражаларида йўл қўйилган камчиликларни тезкор бартараф этиш, уларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ва тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.




