Бухоро ва Навоий вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқарма бошлиқлари бошчилигида бозорларда профилактик тадбирлар ва ўқув машқлари ўтказилди
2026-04-21 15:40:00 / Янгиликлар

Профилактик тадбирлар давомида бозор ҳудудларида ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши атрофлича кўздан кечирилди. Савдо расталари, электр жиҳозлари, газ ускуналари ҳамда эвакуация йўлакларининг ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўтказилган ўқув машқида эса фавқулодда вазият содир бўлган тақдирда тезкор хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги амалий жиҳатдан синовдан ўтказилди. ФВВ раҳбарлигида тиббиёт хизмати ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг амалий ҳаракатлари бажарилиб, унда аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинни бартараф этиш бўйича аниқ ҳаракатлар амалга оширилди.






