ФВВ Академиясида “Фахрийлар жасорати – ёшлар учун ибрат мактаби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда, фахрийлар ва Академия курсантлари иштирок этди.
2026-04-21 10:05:00 / Янгиликлар

Шунингдек, Академияда фаолият олиб бораётган — истеъфодаги полковник Гафуров Баҳодир Бердиевич, истеъфодаги полковник Болтабоев Рахматилла Болтабоевич ҳамда истеъфодаги полковник Қулматов Ровшан Султоновичлар томонидан маъруза қилиниб, бугунги кунда фавқулодда вазиятлар тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, замонавий ёндашувлар ҳамда кадрлар тайёрлаш жараёнидаги устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида ёшлар томонидан берилган саволларга фахрийлар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилиб, очиқ мулоқот руҳида кечган учрашув барчада катта таассурот қолдирди.
Мазкур маънавий-маърифий тадбир ёшларни Ватанга муҳаббат, касбга садоқат ва масъулият руҳида тарбиялаш, шунингдек, фахрийлар тажрибасини ёш авлодга етказиш борасида муҳим аҳамият касб этади.


