"Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги" мусобақасининг ғолиблари аниқланди
2026-04-18 19:55:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 18 апрел куни Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол ва волейбол турлари бўйича "Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз бахслар якунига кўра спортнинг мини футбол тури бўйича:
🥇1-ўринни Жиззах вилояти ФВБ;
🥈2-ўринни ФВВ Академияси;
🥉3-ўринни Бухоро вилояти ФВБ жамоаси эгаллади.
💠Спортнинг волейбол тури бўйича:
🥇1-ўринни Бухоро вилояти ФВБ ;
🥈2-ўринни Фарғона вилояти ФВБ;
🥉3-ўринни ФВВ Академияси жамоаси эгаллади.
Шунингдек, тадбир сўнгида фахрли ўринларни эгаллаган жамоа аъзоларига диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.
