Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбий оиласи” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди
2026-04-18 18:30:00 / Янгиликлар
Ҳарбий оилалар ўртасида ўзаро дўстона рақобат муҳитида кечган танловда иштирокчилар “Оилам – менинг бахтим”, "Дартс", “Биз уддабурон оиламиз”, "Пазанда оила" каби шартлар бўйича ўзаро беллашди.

Таъкидлаш лозимки, бу каби танловларнинг ўтказишдан асосий мақсад - ҳарбий хизматчилар оилалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, болалар тарбиясида ота-онанинг масъулиятини ошириш, шунингдек, оилаларда бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан иборатдир. Зеро, мустаҳкам оила - жамият таянчидир!
Ғолиб жамоаларга республика босқичида омад тилаб қоламиз.






