“Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” юқори савияда ўтказилди
2026-04-17 17:00:00 / Янгиликлар
Бугун, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” доирасида “Китобхонлик – маънавий бойлик асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда китобхонлик соатлари ташкил этилди.

Кун давомида таниқли ёзувчи ва шоирлар, санъат вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, адабий-бадиий кечалар, мутолаа соатлари ҳамда “Мен ўқиган китоб” мавзусида мунозаралар ташкил этилди.
Республика VI китобхонлик ҳафталиги билан ҳамоҳанг ўтказилган бу каби тадбирлар ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш, шахсий таркибнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг интеллектуал ва маданий саводхонлигини ўсишига ҳамда дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.









