Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбий оиласи-2026” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
2026-04-17 09:15:00 / Янгиликлар
Жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ва намунали ҳарбий оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилган танловда тизимда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзоларидан иборат жамоалар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, ғолиблар танловнинг Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Мазкур танлов оилаларда бирдамликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этди.





