Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари, бошқармалари ҳамда таркибий тузилмаларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилди
2026-04-16 15:50:00 / Янгиликлар

Шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, хизмат ваколатларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланишнинг салбий оқибатлари юзасидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, турли кўринишдаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат фаолиятида масъулиятни ошириш, фуқаролар билан муомала маданиятини юксалтириш ҳамда хизмат этикаси қоидаларига риоя этиш юзасидан тавсиялар берилди. Тадбирлар давомида ходимлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.
Мазкур профилактик тадбирлар тизимли равишда давом эттирилиши, бу орқали соҳада қонунийлик, интизом ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.









