Китобхонлик — маънавият пойдевори!
2026-04-16 15:00:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда унинг шаҳар-туман бўлимларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида I чорак якунлари бўйича китобхонлик танлови ўтказилди.

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб деб топилган иштирокчиларга Бошқарма бошлиғининг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.
Мазкур танлов ходимларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
Бундай эзгу ташаббуслар орқали ходимлар ўртасида китобга бўлган меҳрни янада мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятни ошириш ҳамда хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришиш кўзда тутилган.





